имей код руйхатдан утказиш тартиби
IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш кимга қанчага тушади?
Сиз телефонингизни рўйхатдан ўтказдингизми? IMEI коди қандай расмийлаштирилади?
Айни кунларда мобил қурилмаларининг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш масаласи кенг муҳокама қилинмоқда. Ҳар бир фуқаро учун муҳим бўлган ушбу тизим ҳақида кўплаб саволлар юзага келмоқда. Шуни эътиборга олиб, Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги IMEI-код энг кўп берилаётган долзарб саволларга яна бир бор ойдинлик киритди. Бу ҳамма билиши лозим бўлган маълумотлар, чунки IMEI-кодларни бепул рўйхатдан ўтказиш учун берилган муддат тугади.
1. IMEI-код ким томонидан рўйхатдан ўтказилади?
IMEI-код мобил қурилмани Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган юридик ёки жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказилади. Демак бундан кўриниб турибдики, мобил қурилмани сотиб олаётган фуқаро рўйхатдан ўтказиши шарт эмас. Ушбу қурилманинг рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини билиш учун:
1) UZIMEI расмий веб-сайти орқали;
2) 1170 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш орқали;
3) USSD *1170# ёки SMS 1170 сўровлари ёрдамида билиб олишингиз мумкин.
Агар сиз сотиб олаётган мобил қурилма рўйхатдан ўтмаган бўлса билингки, бу қурилма Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кирилган бўлиши мумкин, ушбу маълумот асосида сиз ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга мурожаат қилишингиз мумкин. IMEI-код мобил қурилмани Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган юридик ёки жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказилиши белгиланган.
2. IMEI-код нима?
Мобил қурилманинг 15 хоналик серия рақами IMEI-код дейилади. IMEI-код SIM-карталар ишлашини таъминловчи барча мобил қурилмаларда мавжуд бўлиб, SIM-картанинг ҳар бир слотига алоҳида берилади. Агар мобил қурилмада SIM-карталарнинг икки ёки ундан кўп слотлари мавжуд бўлса, ушбу мобил қурилма икки ёки ундан ортиқ IMEI-кодларга ҳам эга бўлади.
Демак, агар сизда иккита SIM-карта билан ишлайдиган мобил қурилмангиз бўлса, иккита IMEI-код олишингиз лозим бўлади.
3. IMEI-код нимага керак?
• Мобил қурилмаларнинг IMEI-коди/кодларини текшириш орқали сифатсиз, инсон соғлиғига зарар келтирадиган ва республика ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб кирилган қурилмалар савдосининг олдини олиш учун;
• мобил қурилма йўқолиб қолган ёки ўғирланган ҳолатда унинг қидирув ишларини тезкор амалга ошириш учун;
• мобил гаджетларни қўллаган ҳолда содир этиладиган жиноятларни самарали ва тезкор фош этиш учун;
• солиқ ва божхона тизимида коррупция хавфини қисқартириш учун.
4. Қурилманинг IMEI-кодини қаердан билиш мумкин?
IMEI-код қурилманинг клавиатурасида *#06# буйруғини териш орқали билиб олиш мумкин. Бундан ташқари, ушбу код қурилмани қутисида, кафолат картасида ва айрим қурилмаларнинг батареяси остида ёзилган бўлади.
5. Қачон рўйхатдан ўтказиш керак?
Қурилма орқали биринчи тармоқ ҳодисаси содир этилгандан сўнг (яъни биринчи марта SIM-карта қўйилганидан кейин) 30 кун ичида IMEI-коди рўйхатдан ўтказилиши керак. Ҳозирда фойдаланилаётган мобил қурилмаларнинг IMEI-коди 1 ноябргача автоматик рўйхатдан ўтказилган (текшириб кўришингиз мумкин).
Демак, мобил қурилмалар тизим операторига мурожаат қилиш орқали:
• 1 ноябрдан 1 декабргача – бепул эди;
• 1 декабрдан – тўлов асосида рўйхатга олинади.
Сотиб олинган, аммо шу кунгача ишлатилмаган (янги) мобил қурилмалар тақдири нима бўлади?
Ундай қурилмаларни, афсуски, жисмоний шахслар энди рўйхатдан ўтказа олмайдилар. Юридик шахслар эса тизим операторига мурожаат асосида, керакли ҳужжатларни тақдим этгандан сўнг, бундай қурилмаларни рўйхатдан ўтказишлари мумкин.
IMEI-код қанча тўлов эвазига рўйхатдан ўтказилади?
битта IMEI-коди учун БҲМдан фоиз ҳисобида:
• импорт қилувчи учун – 20 фоиз (44 600 сўм)
• ишлаб чиқарувчи учун – 10 фоиз (22 300 сўм)
жисмоний шахс (резидент) учун биринчи тармоқ ҳодисасидан бошлаб:
• 30 кун ичида – 20 фоиз (44 600 сўм)
• 30 кун ўтгандан кейин – 25 фоиз (55 750 сўм)
жисмоний шахс (норезидент) учун:
• чет эл SIM-картасидан (роумингдан) фойдаланилганда – бепул
• маҳаллий SIM-картадан 30 кун ичида фойдаланилганда – бепул
• маҳаллий SIM-картадан 30 ўтгандан кейин фойдаланилганда – 20 фоиз (44 600 сўм)
6. Тизим операторига қандай мурожаат қилинади?
Бунинг 5 та йўли бор:
1) uzimei.uz сайти орқали
2) my.gov.uz сайти орқали
3) 1170 рақамига SMS юбориш орқали
4) *1170# га USSD сўров юбориш орқали
5) Почта алоқа бўлимига ёки тизим операторига (Себзор, 18-А манзилига) шахсан бориш орқали
7. SIM-картани ўзгартирганда, IMEI-кодни қайта рўйхатдан ўтказиш керакми?
Йўқ. IMEI-код 1 маротаба UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтказилади. SIM-карта ўзгартирилганда IMEI-кодни қайта рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди.
8. IMEI-код ким томонидан рўйхатдан ўтказилади?
IMEI-код мобил қурилмани Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган юридик ё жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказилади.
9. IMEI-коднинг ҳолатини қандай текширса бўлади?
1) UZIMEI расмий веб-сайти орқали;
2) 1170 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш орқали;
3) USSD *1170# ёки SMS 1170 сўровлари ёрдамида.
Имей код руйхатдан утказиш тартиби
Телефонларнинг IMEI рақамини рўйхатдан ўтказиш шартми? Энг оддий ва батафсил шарҳ
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул ходими Тимур Машанпин қарор билан боғлиқ барча саволларга жавоб берди.
Қарор матни тушунарсиз бўлгани учун кўпчиликда саволлар туғилаётганди. Тимур Машанпиннинг жавоблари асосида телефон, смартфон ва планшетларнинг IMEI рақамини рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳақида тушунтиришга ҳаракат қиламан.
2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб республикамизда мобил қурилмалар IMEI кодларини автоматик равишда рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган. Ҳозирги ҳолатда сизнинг қурилмангиз IMEI кодлари алоқа операторлари томонидан UZIMEI базасига ўтказилган. Телефонингиз IMEI коди рўйхатдан ўтган-ўтмаганини uzimei.uz сайтидан текширишингиз мумкин. Қайта рўйхатдан ўтказишингиз шарт эмас.
Агар янги телефон олган бўлсангиз, 2019 йил 1 ноябргача унга бир марта сим карта солиб, ишлатсангиз, у автоматик тарзда регистрация қилинади. Бунинг учун сиздан ҳеч нарса талаб қилинмайди.
2019 йил 1 ноябрдан IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш автомат бўлмайди, регистрация SMS/USSD сўровлар, UZIMEI тизими оператори ва бошқа усуллар орқали амалга оширилади. 2019 йил 1 декабргача бу амалиёт бепул бўлади.
Демак янги телефон олсангиз, 2019 йил 1 декабргача IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш бепул.
2019 йил 1 декабрдан эса IMEI коди рўйхатдан ўтказиш пулли бўлади. Битта IMEI кодини регистрация қилиш учун жисмоний шахслар бугунги кун ҳисоби билан 44600 сўм тўлайди.
Телефон сотиб олаётганингизда унинг IMEI коди рўйхатдан ўтганини албатта текширинг.
2019 йил 1 декабридан, агар телефонингиз IMEI коди рўйхатдан ўтмаган бўлса, у 30 кундан сўнг ишламай қолади. Агар 30 кун давомида регистрация қилмасангиз, 44600 эмас, 55750 сўм тўлашга тўғри келади.
Дарвоқе, 1 ноябрдан сўнг ишлаб чиқарувчиси номаълум, IMEI коди тўғри бўлмаган арзон Хитой телефонлари ишламай қолади. Уларни 1 ноябрга қадар бир ишлатиб автоматик рўйхатдан ўтказса бўлади. Шунингдек, 1 ноябрдан сўнг аввал ишлатилган телефонларни сотиб олишда ҳам эҳтиёт бўлган зарур. Аввало, IMEI кодини текшириб олинг. Шунингдек, аввал ишлатган одам телефон билан боғлиқ бирон “ишкал”га аралашган бўлса, сизга ҳам зарар етиши мумкин.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мулозимининг айтишича, IMEI маълумотини рўйхатдан ўтказиш ва UZIMEI лойиҳасини жорий этиш орқали мобил қурилмаларни ўғирлаш ва ноқонуний фойдаланишнинг олди олинади. GSMA халқаро стандартларига жавоб бермайдиган ва инсон саломатлигига зарар етказадиган сифатсиз мобил қурилмаларнинг сотуви чекланади. Шунингдек, ички бозорни сохта мобил қурилмаларни олиб кириш ва сотишдан ҳимоя қилинади.
Агар бу тизим тўлиқ амалга оширилса, Ўзбекистонда телефон қурилмалари нархи ошади. Чунки, бу ҳолатда фақатгина қонуний равишда олиб кирилган қурилмалар рўйхатга олинади. Бунда божхона ва солиқ харажатлари, шунингдек IMEI учун тўланган миқдор ҳам телефон нархига қўшилади. Кейинчалик соғлом рақобат муҳити шаклланиб, энг катта телефон компанияларининг расмий ваколатхона ва дўконлари, хизмат марказлари очилса, нархлар тушиши мумкин.
Энди энг кўп сўраладиган саволларга мутахассиснинг жавобларини ҳавола қиламан:
— Ҳозирги ишлатаётган телефонимни рўйхатдан ўтказишим шартми?
— 1 ноябргача фойдаланилаётган телефон қурилмаларининг барчаси автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади. Бунда сизнинг иштирокингиз талаб этилмайди ва сиздан ҳеч қандай хизмат ҳақи ундирилмайди. Маълумотлар мобил операторлари томонидан UZIMEI базасига келиб тушади.
— Ўзбекистонда IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш қачондан бошланган?
— 2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб республикамизда мобил қурилмалар IMEI кодларини автоматик равишда рўйхатдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.
— Бугунги кунда мамлакатимизда нечта мобил қурилмалар UZIMEI рўйхатидан ўтди?
— UZIMEI ягона маълумотлар базасида 30 миллионга яқин мобил қурилмалар рўйхатдан ўтди.
— Ишлатилмаган мобил қурилмамни ҳам рўйхатдан ўтказиб қўйишим керакми?
— Ҳа, агар 1 ноябргача ўша қурилмангизга бир марта сим карта қўйиб ишлатсангиз, антенна кўриниши билан IMEI маълумотлари мобил оператори орқали UZIMEI базасига автоматик киритилади.
— 1 ноябрдан кейин IMEI рақамини қаерда рўйхатдан ўтказиш мумкин?
— IMEI рақами рўйхатга олинганини қандай текшириш мумкин?
— www.uzimei.uz сайти ёки мобил операторига SMS/USSD сўрови юбориш орқали.
— Телефоним IMEI рақамини қандай билсам бўлади?
— IMEI рақамини билиш учун телефонингиз орқали *#06# буйруғини теринг.
— Қурилманинг IMEI коди мақомини текшириш пуллими?
— Қурилманинг IMEI коди мақомини текшириш билан боғлиқ тизим операторидан барча SMS хабарлар ва абонентлардан SMS/USSD сўровлар бепул асосда амалга оширилади.
— IMEI кодини рўйхатга олиш учун қанча тўланади?
— Мобил қурилманинг IMEI кодини рўйхатга олиш учун тўлов миқдори импорт қилувчилар учун БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 20%и (бугунги кунда 44600), ишлаб чиқарувчилар учун 10%и (22300), жисмоний шахслар учун 20%и миқдоридадир.
— Туристлар, Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар мамлакатимиз ҳудуди ўз телефон қурилмаларини рўйхатдан ўтказишлари шартми?
— 30 кун муддатгача фойдаланишлари мумкин. 30 кун муддатдан кўпроқ туришса, IMEI регистрацияси учун БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 20%и миқдорида пул тўлайди.
— Туристлар Ўзбекистон ҳудудида ўз сим карталари орқали роумингдан фойдаланганда IMEI рақамини рўйхатдан ўтказишлари керакми?
— Норезидентлар чет эл сим картасидан (роумингдан) фойдаланганда регистрация қилиши шарт эмас. Маҳаллий оператор сим картасини 30 кундан ортиқ муддатда фойдаланса, регистрация қилиши керак.
— Ўзбекистонга бир йилда қанча мобил қурилма олиб кирилади?
— Статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2019 йилда 115000 та мобил телефон қурилмаси расмий тарзда Ўзбекистонга олиб кирилган. Ваҳоланки, Ўзбекистонда 22 миллиондан ортиқ мобил алоқа фойдаланувчилари мавжуд. Дунёдаги ўртача статистикага кўра, мобил телефон фойдаланувчиларининг 15 фоизи ҳар йили ўз қурилмаларини алмаштиради. Бунга кўра, агар Ўзбекистон мобил фойдаланувчиларининг 15 фоизи бир йилда бир марта телефон алмаштирса, уларнинг сони 3 300 000 бўлиши керак эди. Демак, Ўзбекистонга йилига жуда кўп миқдорда мобил қурилмалари ноқонуний олиб кирилмоқда.
— Ўзбекистонда мобил телефонлар кўп ўғирланадими?
— Ички ишлар вазири ўринбосарининг ҳисоботига кўра, охирги уч йилда Ўзбекистонда содир этилган ўғрилик жиноятларининг ҳар учинчиси мобил телефон билан боғлиқдир.
— Ўғирланган ёки йўқотилган, “қора рўйхатга” тушган телефонни сотиб олса, ишлатса нима бўлади?
— Телефонга сим карта қўйганидан кейин алоқа оператори томонидан бу телефон ўғирланган ёки йўқотилганлар рўйхатида экани, қурилмани ички ишлар бўлимига топшириш кераклиги ҳақида СМС хабар келади.
— Ўзбекистонда “қора рўйхат”га киритилган телефонни бошқа давлатларда фойдаланса бўладими?
— Ўзбекистонда “қора рўйхат”га киритилган қурилмалар GSMA халқаро ташкилоти базасига киритилади. GSMA’га аъзо бўлган 40 дан ортиқ давлатда бу телефон ишламайди. Шунингдек, бошқа давлатда “қора рўйхат”га тушган қурилмалар ҳам Ўзбекистонда ишламайди.
— Смарт соат, компьютер, ноутбук, автомобилни бошқариш қурилмалари ҳам пулли равишда рўйхатдан ўтказиладими?
— 1 декабрдан фақатгина телефон, смартфон ва планшетлар пулли асосда рўйхатдан ўтказилади.
— Қурилма IMEI рақамининг рўйхатга олиниши билан бизнинг шахсий маълумотларимиз йиғилиб, телефонимиз кузатилиши мумкинми?
— Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика марказида фуқароларнинг шахсий маълумотлари сақланмайди. Бошқа маълумотлар мобил операторлари ва ҳуқуқ-тартибот органларида сақланади. Эртага бировнинг телефони йўқолса ёки ўғирланса, ИИВ томонидан марказга маълум IMEI рақамини ўчириш сўрови келади. Бу IMEI рақами барча мобил операторлари базасида блокланади.
— IMEI рақамини регистрация қилиш кимнинг бўйнида бўлади? Сотувчинингми? Харидорнингми?
— Қурилмани ким олиб кирган бўлса, ўшанинг. Масалан, телефонни ўзингиз сотиб олиб, Ўзбекистонга олиб келсангиз, сиз тўлайсиз. Импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчилар ўзи тўлайди.
— Ишлаб чиқарувчиси номаълум, сифатсиз, IMEI коди халқаро талабларга жавоб бермайдиган, асосан Хитойда ишлаб чиқарилган телефонларнинг тақдири нима бўлади?
— Бугунги кунга қадар 30 миллионга яқин IMEI кодлари автоматик тарзда рўйхатдан ўтган бўлса, шундан 500 минги халқаро стандартларга жавоб бермайдиган IMEI кодларидир. Бундай сифатсиз телефонларни 1 ноябрга қадар ишлатиб, автоматик тарзда регистрация қилиб олиш мумкин. 1 ноябрдан сўнг улар рўйхатдан ўтказилмайди ва бу қурилмалардан телефон сифатида фойдаланиш имкони бўлмайди.
— Интернетда IMEI рақамини генерация қиладиган кўпгина дастурлар бор. Шулар орқали телефонларга қайта IMEI рақами олиб, тизимга киритса бўладими?
— Apple, Samsung каби компанияларнинг янги авлод телефонларида IMEI рақамини ўзгартириш имконияти мавжуд эмас. 2-3 авлод илгариги телефонларда IMEI рақамини бу тарзда ўзгартириш мумкиндир. Ҳозирда тегишли идоралар томонидан IMEI рақамини ўзгартирганлик учун жавобгарлик белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
— Агар фирибгарлар ишлатиб бўлинган эски телефонларнинг IMEI рақамини қурилмадаги рақам билан алмаштиришса, буни қандай аниқлайсизлар?
— UZIMEI тизимига келадиган ахборотлар мобил операторлари томонидан тақдим этилади. Масалан, оператор маълумотлар базасига кўра, тугмали телефон ҳозирда 4G тармоғидан фойдаланаётган бўлса, шубҳа пайдо бўлади. Бу факт алоҳида текширувга сабаб бўлиши ва ички ишлар органларига оширилиши мумкин.
— Агар телефонда иккита ёки кўпроқ сим карта слоти бўлса, ҳар бири алоҳида регистрация қилинадими?
— Ҳа, телефон қурилмаларида ҳар бир слот учун алоҳида IMEI рақами бириктирилади. Агар иккинчи ёки учинчи слотдан ҳам фойдалансангиз, уни ҳам рўйхатдан ўтказишга тўғри келади. Маслаҳат: агар телефонингизда битта сим карта бўлиб, иккинчиси бўш турган бўлса, 1 ноябргача сим карталар ўрнини алмаштириб, қурилмани ёқсангиз, иккинчи слот ҳам автоматик тарзда рўйхатдан ўтади. Буни қилмасангиз, 1 декабрдан сўнг 2-слотдан фойдаланиш учун пул тўлашингизга тўғри келади.
— Бир шахс учун IMEI рақамини рўйхатдан ўтказиш учун чеклов мавжуд эмасми? Энди бир йилда битта телефон ишлата оларкансиз, холос, деган гаплар чиққанди.
— Чеклов мавжуд эмас, жисмоний шахслар исталганча қурилмалар учун IMEI рақамини рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Фақатгина халқаро почта ёки курьерлик жўнатмалари орқали келтирилган мобил қурилмалар сони жисмоний шахслар учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган божхона чегараси орқали товарларни божсиз олиб киришнинг чекланган нормаларидан ошмаслиги лозим.
Имей код руйхатдан утказиш тартиби
Ўзбекистонда мобил телефонлар ва SIM-картали планшетларнинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш масаласида ҳамон турли саволлар ва тушунмовчиликлар юзага келмоқда.
Қуйида қурилманинг IMEI-кодини текшириш ва қандай қилиб рўйхатдан ўтиш мумкинлигини оддий тарзда тушинтириб ўтамиз.
IMEI-кодни қандай билиш мумкин?
Бунинг учун телефон ёки планшетингизда *#06# комбинациясини теринг. Шунда экранда гаджетингизнинг IMEI-коди пайдо бўлади. Агар иккита SIM-картали телефон ёки планшет ишлатсангиз, иккита IMEI-код кўринади: ҳар бир SIM-карта уяси учун алоҳида рақам.
Бундан ташқари, баъзи телефонларда IMEI-код қурилманинг орқа томонига ёзиб қўйилса, яна айримларида SIM-карта уясида келтирилган бўлади. Мобил қурилмангиз қадоғи ёки ҳужжатларида ҳам IMEI-кодни кўришингиз мумкин.
IMEI-коди рўйхатга олинганини қандай текшириш мумкин?
Буни икки усулда – SMS ёки USSD сўровлари орқали билиш мумкин.
USSD сўровда қуйидагиларни бажарасиз:
1. Мобил қурилма клавиатурасида *1170# комбинациясини теринг.
2. Тилни танланг.
3. “IMEI-код текшириш” хизмат турини танланг.
4. IMEI-кодни киритинг.
5. SMS жавобни кутинг.
SMS сўрови тартиби эса қуйидагича:
1. SMS орқали 1170 рақамига IMEI-кодни юборинг.
2. SMS жавобни кутинг.
IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай?
Агар мобил қурилмангиз рўйхатдан ўтмаган бўлса, уни USSD ёки SMS сўрови, uzimei.uz сайти, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки ҳудудий почта алоқа бўлимлари орқали рўйхатдан ўтказишингиз мумкин. Бу усуллардан ўзингизга қулай ва маъқул келганини танлаб, жараённи бажарсангиз кифоя.
SMS орқали рўйхатдан ўтказиш:
2. SMS орқали жавобни кутинг.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали:
1. my.gov.uz сайти орқали оммавий офферта билан танишиб чиқинг.
2. my.gov.uz сайтидан рўйхатдан ўтинг.
3. my.gov.uz сайтида авторизация қилинг.
4. “Мобил қурилманинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш” хизмат турини танланг.
5. Мобил қурилманинг IMEI-коди/кодларини кўрсатиб, электрон сўровномани тўлдиринг.
Қачондан пулли бўлади?
Ўзбекистонда мобил телефонлар ҳамда SIM-карта солинадиган планшетларнинг IMEI-коди шу йилнинг 1 апрелидан 1 ноябригача бепул ва фойдаланувчилар иштирокчисиз автоматик равишда махсус тизимдан рўйхатдан ўтказилди.
Бунда бир жиҳатга эътибор қаратиш керак. 1 апрелдан 1 ноябргача бўлган муддатда SIM-карта билан бирор марта фойдаланилмаган телефон, планшет ёки USB-модемлар шу давр мобайнида автоматик рўйхатдан ўтмай қолган. Уларнинг IMEI-кодларини эндиликда 1 декабргача бепул рўйхатдан ўтказиш мумкин.
Эндиликда янги мобил қурилма сотиб олаётганда, унинг IMEI-коди рўйхатдан ўтказилганми-йўқми, текшириб олиш лозим. Агар сиз қурилмани Ўзбекистон ҳудудида харид қилсангиз, у импортёр-тадбиркор ёки ишлаб чиқарувчи томонидан рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак.
1 декабрдан бошлаб импортёрлар, ишлаб чиқарувчилар ва хориждан Ўзбекистонга мобил қурилмалар олиб кирганлар гаджетини 30 кун ичида рўйхатдан ўтказса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи (44 минг сўм); 30 кундан кейин рўйхатдан ўтказса, БҲМнинг 25 фоизи (55 минг сўм) миқдорида тўлов қилиши керак бўлади.
Имей код руйхатдан утказиш тартиби
Ўзбекистонда мобил телефонлар ва SIM-картали планшетларнинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш масаласида ҳамон турли саволлар ва тушунмовчиликлар юзага келмоқда.
Қуйида қурилманинг IMEI-кодини текшириш ва қандай қилиб рўйхатдан ўтиш мумкинлигини оддий тарзда тушинтириб ўтамиз.
IMEI-кодни қандай билиш мумкин?
Бунинг учун телефон ёки планшетингизда *#06# комбинациясини теринг. Шунда экранда гаджетингизнинг IMEI-коди пайдо бўлади. Агар иккита SIM-картали телефон ёки планшет ишлатсангиз, иккита IMEI-код кўринади: ҳар бир SIM-карта уяси учун алоҳида рақам.
Бундан ташқари, баъзи телефонларда IMEI-код қурилманинг орқа томонига ёзиб қўйилса, яна айримларида SIM-карта уясида келтирилган бўлади. Мобил қурилмангиз қадоғи ёки ҳужжатларида ҳам IMEI-кодни кўришингиз мумкин.
IMEI-коди рўйхатга олинганини қандай текшириш мумкин?
Буни икки усулда – SMS ёки USSD сўровлари орқали билиш мумкин.
USSD сўровда қуйидагиларни бажарасиз:
1. Мобил қурилма клавиатурасида *1170# комбинациясини теринг.
2. Тилни танланг.
3. “IMEI-код текшириш” хизмат турини танланг.
4. IMEI-кодни киритинг.
5. SMS жавобни кутинг.
SMS сўрови тартиби эса қуйидагича:
1. SMS орқали 1170 рақамига IMEI-кодни юборинг.
2. SMS жавобни кутинг.
IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай?
Агар мобил қурилмангиз рўйхатдан ўтмаган бўлса, уни USSD ёки SMS сўрови, uzimei.uz сайти, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки ҳудудий почта алоқа бўлимлари орқали рўйхатдан ўтказишингиз мумкин. Бу усуллардан ўзингизга қулай ва маъқул келганини танлаб, жараённи бажарсангиз кифоя.
SMS орқали рўйхатдан ўтказиш:
2. SMS орқали жавобни кутинг.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали:
1. my.gov.uz сайти орқали оммавий офферта билан танишиб чиқинг.
2. my.gov.uz сайтидан рўйхатдан ўтинг.
3. my.gov.uz сайтида авторизация қилинг.
4. “Мобил қурилманинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш” хизмат турини танланг.
5. Мобил қурилманинг IMEI-коди/кодларини кўрсатиб, электрон сўровномани тўлдиринг.
Қачондан пулли бўлади?
Ўзбекистонда мобил телефонлар ҳамда SIM-карта солинадиган планшетларнинг IMEI-коди шу йилнинг 1 апрелидан 1 ноябригача бепул ва фойдаланувчилар иштирокчисиз автоматик равишда махсус тизимдан рўйхатдан ўтказилди.
Бунда бир жиҳатга эътибор қаратиш керак. 1 апрелдан 1 ноябргача бўлган муддатда SIM-карта билан бирор марта фойдаланилмаган телефон, планшет ёки USB-модемлар шу давр мобайнида автоматик рўйхатдан ўтмай қолган. Уларнинг IMEI-кодларини эндиликда 1 декабргача бепул рўйхатдан ўтказиш мумкин.
Эндиликда янги мобил қурилма сотиб олаётганда, унинг IMEI-коди рўйхатдан ўтказилганми-йўқми, текшириб олиш лозим. Агар сиз қурилмани Ўзбекистон ҳудудида харид қилсангиз, у импортёр-тадбиркор ёки ишлаб чиқарувчи томонидан рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак.
1 декабрдан бошлаб импортёрлар, ишлаб чиқарувчилар ва хориждан Ўзбекистонга мобил қурилмалар олиб кирганлар гаджетини 30 кун ичида рўйхатдан ўтказса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи (44 минг сўм); 30 кундан кейин рўйхатдан ўтказса, БҲМнинг 25 фоизи (55 минг сўм) миқдорида тўлов қилиши керак бўлади.
Имей код руйхатдан утказиш тартиби
Мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиш масаласи жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинди ва турли эътирозларга сабаб бўлди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тассарруфидаги «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» ДУК ушбу вазиятга изоҳ беришга масъул ташкилот ҳисобланади. Марказ матбуот хизмати раҳбари Зилола Иноятова мавзу юзасидан саволларга жавоб берди.
– IMEI-кодларни автоматик рўйхатдан ўтказиш учун нима сабабдан кам вақт берилди?
– IMEI-кодларни автоматик рўйхатга олиш учун жуда кам вақт берилган, деган фикр мутлақо нотўғри. Озарбойжон ва Туркияда бундай тизим жорий этилганда, мобил қурилмаларни IMEI-кодларини автоматик тарзда рўйхатдан ўтказиш даври бўлмаган, яъни фуқароларга қурилмалар IMEI-кодларни бепул ва ортиқча хатти-ҳаракатсиз рўйхатдан ўтказиш имконияти берилмаган.
2018 йил «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга мувофиқ, мобил алоқа модулига эга қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимини тўлиқ ишга тушириш имконини берадиган режа жадвали тасдиқланди. Шунга кўра, ўтган йилнинг 1 апрелидан мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини автоматик тарзда рўйхатдан ўтказиш тизими ишга туширилди. Қурилмаларнинг IMEI-кодларини автоматик рўйхатдан ўтказиш деганда, қурилмаларнинг SIM-слот/слотларини фаоллаштириш орқали амалга ошириш мумкинлиги назарда тутилган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 778-сонли қарорига мувофиқ, мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тасдиқланди. Унга кўра, мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини автоматик тарзда рўйхатдан ўтказиш 2019 йил 31 октябрига қадар бепул амалга оширилиши белгиланиб қўйилган. 7 ой давомида тизим оператори тамонидан автоматик тарзда мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш амалга оширилиб келинган.
– IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш нархи қандай белгиланган?
– Вазирлар Маҳкамасининг 778-сонли қарорига мувофиқ, қурилмаларни IMEI-кодларини UZIMEI тизимида руйхатдан ўтказиш учун ундириладиган пул миқдори тасдиқланган. Унга кўра, ҳар бир IMEI-код бир марта рўйхатдан ўтказилади ва SIM-карта фаоллаштирилгандан бошлаб 30 кун ичида 20 фоиз БҲМдан (44 600 сўм) тўлов ундирилади. Ушбу муддатдан сўнг қурилмалар IMEI-кодларини UZIMEI тизимидан рўйхатдан ўтказиш учун 25 фоиз БҲМдан (55 750 сўм) тўлов амалга ошириш керак бўлади.
Тизимни жорий этиш ва унинг ишлашини таъминлаш учун белгиланган миқдорда сарф-харажатлар қилинган. Келиб тушаётган маблағнинг айрим қисми ушбу харажатларни қоплашга йўналтирилган. Шунингдек, UZIMEI тизимини техник жиҳатдан ривожлантириш, тўлов тизимларини жорий этиш учун қилинган харажатларни қоплаш, «Ўзбекистон почтаси» АЖ хизматларига, мижозларга хизмат кўрсатаётган ходимларга ойлик тўлаш талаб қилинади. Келгусида ушбу маблағлар республика телекоммуникация инфратузилмасини, шу жумладан, қишлоқ ва чекка аҳоли пунктлари, туристик ва рекреацион ҳудудларни ривожлантириш лойиҳаларини мақсадли молиялаштириш учун ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
Нега айнан 44 600 сўм тўлов олинаётганига батафсил тўхталадиган бўлсак, тизим жорий этилишидан олдин мутахассислар томонидан Озарбойжон ва Туркия тажрибаси ўрганиб чиқилган. Бу давлатларда мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш учун жисмоний шахслардан 3-42 АҚШ долларигача тўлов ундирилади. Мутахассислар буни ўрганиб чиқишди ва республика иқтисодий сиёсатини инобатга олган ҳолда, ҳукумат шундай қарор ишлаб чиққан.
– Фуқаролиги бўлмаган шахслар IMEI-кодни қандай рўйхатдан ўтказишади?
– Фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, берилган биометрик саёҳат ҳужжати ёрдамида мобил қурилманинг IMEI-код/кодларини рўйхатдан ўтказиши мумкин.
– Хориждан мобил қурилмаларни божхона орқали олиб кириш ва уларнинг IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш тартиби қанақа?
– Вазирлар Маҳкамасининг 778-сонли қарорига кўра, 2019 йил
1 ноябрдан бошлаб мобил қурилмаларни IMEI-кодлари тизим операторига мурожаат қилиш орқали бепул асосда рўйхатдан ўтказилган. Қурилмани импортёр республика ҳудудига олиб кирган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) томонидан бериладиган давлат божхона декларацияси асосида, агар жисмоний шахслар мобил қурилма олиб кирадиган бўлса, (божсиз олиб кирилган қурилмалар сонидан ортиқ бўлса) мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси ДБҚ меъёрий талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Жисмоний шахслар томонидан халқаро почта ёки курьерлик жўнатмалари орқали олиб кирилган мобил қурилмалар фақат тизим оператори ёки рўйхатдан ўтказувчига мурожаат этиш орқали почта идентификаторининг штрих коди ва календарь штемпели бўлган конверт тақдим этилади.
Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси чегарасини автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали товарлар олиб кириш тартибига кўра, ярим йилда бир дона мобил қурилмани божсиз олиб киришлари мумкин (битта планшетни ҳисобга олмаганда). Фуқаролар бир йилда икки марта мобил қурилмалар IMEI-кодларини UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтказишлари мумкин (1 январдан 30 июнга қадар ва 1 июлдан 31 декабрга қадар ҳар бир қурилма учун).
Жисмоний шахслар халқаро аеропортлар орқали божхона чегарасини кесиб ўтишган ҳолатларда сўнгги мартаси асосида мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтказишлари мумкин.
– Нима сабабдан бу тартиб мажбурий равишда жорий этилди?
– Ўтган йилнинг статистика маълумотларига кўра, ноқонуний йўл билан олиб кирилган мобил қурилмалар туфайли давлат бюджетига 7,5 миллиард сўм миқдорида зарар етказилган. ДБҚ статистикасига кўра эса ўтган йилнинг декабригача 7500дан зиёд ноқонуний йўл билан мобил қурилмаларни олиб кириш ҳолатлари кузатилган ва фақатгина 1 минг 200га яқини фош этилган ва ДБҚ томонидан белгиланган тўлов ундирилган.
Ушбу статистикага таянган ҳолда, агарда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари мажбурий тарзда рўйхатдан ўтказилмаса ва қонун доирасида айрим чекловлар белгиланмаса, республика ҳудудига ноқонуний йўл билан мобил қурилмалар кириб келишига чек қўйиб бўлмасди. Ўрнатилган тартиб ички бозорга ижобий таъсирини ҳам ўтказмоқда.
– Иккинчи слотни рўйхатдан ўтказишда муаммолар бўлаётганига сабаб нима?
– Мобил қурилмалар IMEI-кодларини автоматик тарзда рўйхатдан ўтказиш даврида барча қурилмалар: аниқланган, аниқланмаган ва клонланган IMEI-кодларига эга бўлган мобил қурилмалар тизим оператори томонидан рўйхатдан ўтказилган ва 7 ой мобайнида ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган. Демак, резидентлар, норезидентлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, импортчилар ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчилар тизим операторига ҳеч қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тақдим қилмаган ҳолда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказишлари мумкин эди.
Тизим оператори октябрнинг биринчи ярмида барча абонентларга мобил қурилмаларнинг барча SIM-слотларини фаоллаштириш ва шу йўл билан мобил қурилмаларнинг барча IMEI-кодларни UZIMEI тизимида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида SMS-огоҳлантиришлар юборган. Аммо абонентлар томонидан юқорида айтиб ўтилган чоралар амалга оширилмагани сабабли айрим мобил қурилмаларни иккинчи IMEI-кодлари UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтмай қолган эди.
Абонентларнинг бефарқлиги сабабли келиб чиққан муаммони ҳал қилиш учун тизим операторига вақт керак бўлди ва ушбу муаммо ноябрь охирига қадар қисман бартараф қилинган. UZIMEI лойиҳаси мутахассислари бир IMEI-коди автоматик равишда рўйхатга олинган мобил қурилмаларнинг рўйхатдан ўтмай қолган IMEI-кодларини амнистия қилиб юбориш учун махсус алгоритмни ишлаб чиқишди.
Муҳаббат Маъмирова суҳбатлашди